Хабар берилишича, АҚШ чиқадиган ташкилотлардан 31 таси БМТ шафелигида, 35 таси эса ушбу халқаро ташкилотдан ташқарида фаолият юритади. Оқ уй маълумотига кўра, уларнинг барчаси “энди АҚШ манфаатларига хизмат қилмайди”.
АҚШ чиқадиган ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати Оқ уй сайтида эълон қилинди. Рўйхатда, жумладан, қуйидагилар бор:
◾️ Украина Илмий-технологик маркази — оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган;
◾️ Венеция комиссияси;
◾️ БМТ бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масаласи бўйича махсус вакили офиси;
◾️ БМТ Демократия жамғармаси.
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг баёнотида айтилишича, Доналд Трамп маъмурияти мамлакат аъзолиги тўхтатилаётган ташкилотларни “исрофгарчиликка йўл қўядиган, самарасиз, зарарли”, “ёмон бошқариладиган”, “ортиқча” ёки “АҚШнинг давлат суверенитетига, эркинликларига ва умумий фаровонлигига таҳдид солувчи” деб баҳолаган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.