Россияга келган чет эл фуқаролари тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда, суд қарори асосида мамлакатдан чиқариб юбориш имконияти билан жарима қўллаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тартиб Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган барча чет эл фуқароларига татбиқ этилади. Шу билан бирга, мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш учун белгиланган муддатни 90 кундан 30 кунгача қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Таклиф этилаётган ўзгартишлар доирасида тиббиёт ташкилотларига маълумот тақдим этиш бўйича янги мажбуриятлар жорий этилади.
"Тиббиёт ташкилотларига маълумот юбориш мажбуриятини юклаш: Россия Ички ишлар вазирлигига — расмийлаштирилган хулосалар тўғрисида, Роспотребнадзорга — муҳожирда юқумли касаллик аниқлангани тўғрисида уни тезкор депортация қилиш мақсадида," — дея қўшимча қилди Давлат думаси раиси.
Бундан ташқари, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжатларни қалбакилаштириш ва айлантириш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилгани айтилди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.