Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукумат қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!