Эртага ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиб кетади

Эртага ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиб кетади

Ўзбекистонда қиш кунлари ўтиб боряпти. Ёғингарчиликлар кузатилмаётган бўлса ҳам кунлар совуқ. Шундай экан эртанги об-ҳаво маълумотлари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.
 
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 12 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлади. Туман тушиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қшқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -8...-3, кундузи эса -2...+3 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!