Эрон ТИВ раҳбари Сулаймонийнинг ўлимидан кейин АҚШ билан уруш бошлаш эҳтимоли бўлганлиги ҳақида гапирди

Эрон ТИВ раҳбари Сулаймонийнинг ўлимидан кейин АҚШ билан уруш бошлаш эҳтимоли бўлганлиги ҳақида гапирди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан сўнг, Эрон АҚШ билан уруш бошлашга жуда яқин турганини маълум қилди, деб хабар беради НБC.

Зарифнинг сўзларига кўра, мазкур қотиллик АҚШнинг минтақадаги ҳаракатлари «якунланишининг бошланиши»га сабаб бўлган. «Биз уруш бошлашга жуда яқин тургандик, шу сабабли Қўшма Штатлар Эронга қарши тажовузкорлик акти билан чиқди», — дейди вазир.

Аввалроқ АҚШ сенати Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориши бўйича ваколатларини чекловчи резолюцияни маъқуллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик АҚШ томонидан Эроннинг энг нуфузли генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилгач кучайди. Бунга жавобан Эрон 8 январь куни АҚШнинг Ироқда жойлашган иккита ҳарбий базасига ракета зарбаларини берди. Кейинроқ Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги базасига берилган ракета зарбалари оқибатида 100 дан ортиқ америкалик жароҳат олгани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!