Эрдўған Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрдўған Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўған украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва Запорожье атом станцияси атрофида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш бўйича воситачилик қилиш таклифини берди.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, мамлакат раҳбари Россия ва Украина ўртасида узоқ вақт давом этган маҳбуслар алмашинуви жараёни муваффақиятли якунланганидан мамнунлигини изҳор қилди.

Эрдўған, шунингдек, Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилиш бўйича келишув ишлаётганини ҳам таъкидлади ва шундан сўнг навбатдаги таклифини илгари сурди. Туркия етакчиси фикрига кўра, юқоридаги каби ёндашувни Запорожье АЭС мажмуасида ҳам кўрсатиш мумкин, яъни у станция атрофида қуролсиз ҳудуд ҳосил қилишда ёрдам кўрсатишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!