Энг кўп гиёҳвандлик воситалари топиладиган жой – сигарет қутисидир – Тошкент шаҳар ИИББ

A A A
Энг кўп гиёҳвандлик воситалари топиладиган жой – сигарет қутисидир – Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда сигарет қутисида гиёҳванд модда олиб юрган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 21 июн куни тахминан соат 13.20 да Янгиҳаёт тумани “А. Турбанов” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кирмоқчи бўлган “Спарк” русумли (давлат рақами 01 Н 006439) автомобил тўхтатилган.

Махсус “Қорадори” тадбири доирасида ўтказилган текширув натижасида транспорт воситаси йўловчиси – 1973 йилда туғилган Илдар Ш.нинг сигарет қутисидан қуритилган ўсимликсимон модда топилган.

Топилган модда холислар гувоҳлигидан олиб қўйилгач, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!