Элчи: Украина Индонезиядан Путин ва Зеленский ўртасида G20 учрашувини ташкил қилишни сўрамаган

Элчи: Украина Индонезиядан Путин ва Зеленский ўртасида G20 учрашувини ташкил қилишни сўрамаган

Украина Индонезиядан G20 саммитида Россия етакчиси Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги учрашувни ташкил қилишни сўрамади, деди Индонезиянинг Россиядаги элчиси Хосе Таварес.

“Украина бизга бундай таклиф билан келгани йўқ, бироқ Индонезия G20 доирасидаги бундай учрашувга кўмаклашишдан жуда хурсанд бўларди”, - деб таъкидлайди Таварес.

У Индонезия мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга кўмаклашишни исташини таъкидлади.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Индонезия президенти Жоко Видодога таяниб, Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Балидаги G20 саммитида иштирок этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!