Экологлар Билл Гейтснинг "коронавирусдан ҳам хавфлироқ табиий офат" ҳақидаги баёнотига муносабат билдиришди

Экологлар Билл Гейтснинг "коронавирусдан ҳам хавфлироқ табиий офат" ҳақидаги баёнотига муносабат билдиришди

Greenpeace (халқаро мустақил нодавлат атроф-муҳит ташкилоти)нинг Россиядаги иқлим бўлими бошлиғи Василий Яблоков Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг экологик офат оқибатлари коронавирус пандемиясидан кўра ёмонроқ бўлиши мумкин деган фикрини қўллаб-қувватлади.

Мутахассис ҳар йили хавфли табиий ҳодисалар сони кўпайиб бораётганини эслатган ҳолда уларнинг сезиларли салбий оқибатларга олиб келаётганлигини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Кремл ҳам Гейтснинг сўзларига муносабат билдирди. Давлат раҳбарининг иқлим масалалари бўйича маслаҳатчиси Руслан Эдельгериев экологик офатнинг олдини олиш учун ҳозирданоқ максимал даражада ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!