Дунёнинг энг яхши 100 та университети эълон қилинди. Ўзбекистондаги бирорта ОТМ рўйхатга киритилмади

Дунёнинг энг яхши 100 та университети эълон қилинди. Ўзбекистондаги бирорта ОТМ рўйхатга киритилмади

Reuters ахборот агентлиги илм-фан ва технология ривожига катта ҳисса қўшаётган дунёнинг энг яхши 100 та университети рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради UZ24.

Тадқиқот натижаларига кўра биринчи ўринни тўртинчи марта АҚШнинг Стэнфорд университети эгаллади. Иккинчи ўрин Массачусетс университетига насиб қилди. Учинчи ўринни эса Гарвард университети эгаллади. Кучли бешталикни Пенсильвания ва Вашингтон универистетлари якунлади.

Рўйхатдаги нуфузли университетлар сони билан АҚШ (49 та)  биринчи ўринни, иккинчи ва учинчи ўринларни Германия (9) ва Япония (9) эгаллади.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган бирорта олий таълим муассасаси агентлик рўйхатидан жой олмаган.


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!