Дубайда олтин банкнота чиқарилди

Дубайда олтин банкнота чиқарилди

Дубайда олтин банкнота муомалага чиқарила бошлади. Банкнота 0,1 грамм 24 каратлик олтиндан иборат қоғоздан тайёрланган бўлиб, унда Дубайдаги диққатга сазовор жойлар тасвирланган.

“Барча пуллар сингари, у ҳам ўз серия рақамига эга, лекин тўлов воситаси эмас — бу коллекцияли сувенир ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

Банкноталар Дубай олтин бозоридаги “Dian Jewellery” ва “Shantilal Jeweler” магазинларида мавжуд. Уларни “Dian Jeweller” веб-сайтида ҳам онлайн харид қилиш мумкин. Уларнинг ҳар бири 159 дирҳам (тахминан 40 эвро) туради ва эсдалик муқоваси бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!