Доғистондаги теракт иштирокчисининг отаси яна қўлга олинди

Доғистондаги теракт иштирокчисининг отаси яна қўлга олинди

Доғистоннинг Сергокалинский тумани собиқ раҳбари Магомед Омаров яна икки суткага ҳибсга олинди, деб ёзади «Коммерсант» ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб. Унга кўра, иш жиноий даромадларни легаллаштириш моддаси бўйича қўзғатилган. «Известия»нинг қайд этишича, туманнинг собиқ раҳбари фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатмоқда.

Вилоят Жамоатчилик назорати комиссияси раҳбари Шамил Хадулаев Омаров тунда Серғўкалдаги уйида қўлга олиниб, Махачқалъага олиб кетилганини маълум қилди. Бир кун олдин, 4 июль куни Магомед Омаров майда безорилик учун суд томонидан ўн суткалик ҳибсга олинган эди.

Магомед Омаров Доғистондаги терактнинг эртасига, 24 июнь куни Сергокалинский тумани раҳбари лавозимидан озод этилган эди. 23 июнь куни Дербент ва Махачқалъадаги черков ва синагогаларга ҳужум қилганлардан бири унинг ўғли, 31 ёшли Усмон Омаров эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!