Деҳқонободда республиканинг 5 та вилоятидан йиғилган 360 нафар боксчи ёшлар ўзаро беллашди

Деҳқонободда республиканинг 5 та вилоятидан йиғилган 360 нафар боксчи ёшлар ўзаро беллашди

Қашқадарё вилоятининг, Деҳқонобод туманида 8 ёшдан 15 ёшгача бўлган чарм қўлқоп ихлосмандлари учун бокс кечаси ташкил этилди.  Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё ва қашқадарёлик ёш спортчилар ўзаро беллашди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилмоқда. 

Туманнинг Бешбулоқ шаҳарчасида жойлашган спорт мажмуасида ташкил этилган туман биринчилигида, 5 та вилоятдан жам бўлган 360 нафар спортчи ёшлар ўзаро беллашди. Мусобақада 2008-2009 йилларда туғилган спортчилар ўртасида 26 кг тоифасида қашқадарёлик Озодбек Эшпўлатов биринчиликни қўлга киритган бўлса, 28 кг тоифасида қарақалпоғистонлик Эрбой Эсирмуродовга тенг келадигани топилмади. 30-32 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ҳам қашқадарёликлар устун келган бўлса, 36 кг вазн тоифасида биринчилик жиззаҳлик чарм қўлқоп устаси Азизбек Азизовга насиб этди.


Мусобақада 2006-2007 йилларда туғилган, 34 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида қорақалпоғистонлик спортчилар илғорлик қилишган бўлса, 42-48-54 кг вазнда мезбонлар мусобақада тенгсиз эканлигини кўрсатишди.

  
Маълум бўлишича, бокс кечасида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятидан келган спортчилар билан биргаликда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи, Қамаши, Қарши, Ғузор, Нишон, Яккабоғ, Косон ва Деҳқонобод тумани спортчилари ҳам ринггга чиқишган. 


Мусобақа якунига кўра, 35 та 1 ўрин, 35 та 2 ўрин, 70 та 3 ўрин соҳибларига олтин, кумаш ва бронза медаллар шунингдек туман ҳокимлиги ҳомийлиги ҳисобидан 20 миллион сўм маблағ эвазига қимматбаҳо совғалар улашилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!