Давлат ижрочилари ҳаракатларида ғайриқонуний ҳолат кузатилмаган

Давлат ижрочилари ҳаракатларида ғайриқонуний ҳолат кузатилмаган

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд вилояти Иштихон тумани МИБ ходимлари қарздорлиги бор фуқарони шу аҳволга солиб кетди” мазмунидаги хабар тарқалган.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 8 август куни Иштихон тумани Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган “Аслиддин Дурдона” оилавий корхонасига қарашли автомашина устахонасида фуқаро Мусаев Олимжон ўзининг таниш усталари билан ўзаро гаплашиб турган вақтда, Бюронинг Иштихон туман давлат ижрочиси Т.Ҳайбаров ва К.Нормуродовлар “Нексия 3” русумли давлат рақами 30 Т 608 QA бўлган автотранспорт воситаси билан келиб, қарздор О.Мусаевга нисбатан мавжуд ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш масаласида давлат ижрочиси Т.Ҳайбаров қарздорни олдига чақиртирганлиги ва қарздор келмасдан рад жавобини берганлиги боис, ўзаро келишмовчилик натижасида улар ўртасида тортишув юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви давомида, Бюронинг Иштихон туман бўлими иш юритувида қарздор О.Мусаев билан боғлиқ 7 та ижро ҳужжатлари мавжудлиги аниқланди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суднинг 02.10.2020 йилдаги қарздор О.Мусаевдан давлат фойдасига 223.000 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 23.10.2020 йилда 140420012778-сонли, суднинг 31.01.2022 йилдаги қарздор О.Мусаевдан ундирувчи С.Жамилованинг фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириши тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 07.02.2022 йилда 140422005218-сонли, суднинг 25.02.2022 йилдаги қарздор О.Мусаевдан ундирувчи С.Жамилованинг фойдаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараварида уч ёшгача моддий таъминот ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 07.04.2022 йилда 140422013803-сонли ҳамда суднинг 25.02.2022 йилдаги 270.000 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 04.04.2022 йилда 140422013802-сонли ижро ишлари юритилмоқда. юритилаётган бўлиб, ушбу ҳужжатлар бўйича бугунги кунга қадар ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бўлим томонидан ЖИБ Иштихон туман суднинг 17.02.2022 йилдаги фуқаро О.Мусаевни МЖтКнинг 41-моддасигада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилганлиги боис, ундан 540.000 сўм маъмурий жарима жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 29.03.2022 йилда 140422012452-сонли, Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 02.03.2022 йилдаги 270.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 140422018425-сонли ҳамда ИИБ ЙҲХБнинг 12.03.2022 йилдаги 270.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 140422021565-сонли ижро ишлари юритилаётган бўлиб, ушбу ҳужжатлар бўйича бугунги кунга қадар ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: давлат ижрочилари томонидан фуқаро О.Мусаевга нисбатан жисмоний куч ишлатиб ҳақоратлаганлиги тўғрисидаги мурожаатда келтирилган важлари ўз тасдиғини топмаган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!