Даҳшатли фалокат: йўловчи ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини видеога олаётганини билмаганди (видео)

Даҳшатли фалокат: йўловчи ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини видеога олаётганини билмаганди (видео)

Даҳшатли автофалокат Мурманск вилояти, Кольск туманида содир бўлди.

13 апрель куни енгил машинада келаётган йўловчи бўлаётган ҳодисаларни видеога олиб, гапириб кетаётганди. Кутилмаганда қарама-қарши томондан келаётган бошқа бир енгил машина олдидаги КамАЗни қувиб ўтишга уринди. Натижада бу томондаги енгил машина четроққа бурилди ва мувозанатни йўқотди. Оқибатда даҳшатли фалокат содир бўлди. Йўловчи ўлган, видеокамераси эса ишлаб турарди.

Вечерний Мурманск газетасининг ёзишича, айни дамда фожиа сабабчиси бўлган енгил машина ҳайдовчиси қидирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!