Чумоли бриллиант “ўғрилаш”га уринди

Чумоли бриллиант “ўғрилаш”га уринди

Куни кеча Италияда заргарлик буюмлари дўконида “қўпол” равишда бриллиант ўғирлашга уриниш бўлди. Ўғирлик тасвирланган видео интернетда тарқалди.
 
Видеороликда чумоли дўкондаги бриллиантни судраб кетаётганини кўриш мумкин. У бир неча дақиқа давомида қимматбаҳо тошни судраган.
 
Интернетда ушбу видео баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
Баъзилар “Чумоли одам” фильмини суратга олган “Marvel” кинокомпаниясига мурожаат қилиб, бу ишда уларнинг қўли бор йўқлигини билиш кераклигини айтиб ҳазил қилса, бошқалар ҳазилни бир четга суриб, чумолига бриллиант нега керак бўлиб қолганига қизиқиш билдирган.
 
Бошқа бир гуруҳ фойдаланувчилари эса чумоли бриллиантни ўз жуфтига совға қилмоқчи бўлганини айтиб, ҳазил қилганлар.

Manba: qalampir.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!