Чилонзорда уйлардан бири портлаб кетди

Чилонзорда уйлардан бири портлаб кетди

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг бирламчи хабарига кўра, жорий йилнинг 3 октябр куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Воқеа етти қаватли уйнинг 36-квартирасида содир бўлган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун вазирликнинг ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борди. Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!