Чилонзорда 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган

Чилонзорда 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Хирмонтепа» маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган. Натижада ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.

Айни пайтда газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!