Le Monde газетаси ёзишича, Чехия, Руминия ва Словения Париждаги Европа давлат раҳбарлари саммитига таклиф этилмаганидан ғазабланди.
Чехия ҳукуматидаги манба нашрга айтишича, Европада аҳоли сонига нисбатан Чехиядан кўра кўпроқ украиналик қочқинларни қабул қилган бошқа мамлакат йўқ. Бундан ташқари, айнан шу мамлакат "қурол-яроғ етказиб беришнинг энг самарали тизимларидан бирини" ташкил этмоқда".
"Полшани ҳисобга олмаганда, Чехиядан кўра урушга яқинроқ мамлакат йўқ," - деди Чехия ҳукуматидаги манба Франция президенти ЭммануЭл Макроннинг "такаббурлигини" қоралаб.
Руминиянинг вақтинча президенти ИлиЭ Болоянънинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кристиан Диаконеску ҳам "мамлакати кўрсатган саъй-ҳаракатларга қарамай" Парижга таклиф этилмаганидан афсусда эканлигини билдирди.
"Муҳокамаларнинг мавзуси НАТОнинг шарқий қаноти, хусусан, Қора денгиз минтақасининг хавфсизлиги ва барқарорлиги билан боғлиқ бўлмайди ва, энг муҳими, ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. Бироқ, сизни ишонтириб айтишим мумкинки, бундан кейин бизни ҳам ўз ичига оладиган кейинги қадамлар қўйилади," деб таъкидлайди у.
Бундан ташқари, Словения президенти Наташа Пирс-Мусар айтишича, Париждаги саммит ташкилотчилари Европанинг барча давлатларини таклиф этмагани билан "дунёга ҳатто Европа Иттифоқи доирасида ҳам барча давлатлар тенг эмаслигини кўрсатмоқда." Унинг фикрича, "бу АҚШ учун муносиб ҳамкор бўла оладиган Европа эмас."
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.