Чехия Ўзбекистонда трамвайлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Чехия Ўзбекистонда трамвайлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Самарқандга Чехиянинг бош директор Владимир Фалтесик бошчилигидаги «Прагоимпекс» компанияси делегацияси келди. Делегацияга мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ярослав Сиро ҳамроҳлик қилди, дея хабар беради «Nuz.uz».

Меҳмонлар «Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирексияси» давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай харид қилиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, чех мутахассислари ёрдамида марказий диспетчерлик пункти яратилади, бекатлар эса йўловчиларга трамвайлар ҳаракатланиши жадвали ҳақида маълумот берадиган мониторлар билан жиҳозланади. Шунингдек, яқин орада йўловчиларга бепул Wi-Fi’дан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!