CEER — Саудиянинг биринчи электромобиль бренди ишга тушди

CEER — Саудиянинг биринчи электромобиль бренди ишга тушди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон пайшанба куни Саудиянинг биринчи электромобиль бренди «CEER»ни тақдим этди.

CEER Саудия Арабистонининг подшоҳликда электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган биринчи автомобиль брендидир. У Саудия Арабистони, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги истеъмолчилар учун седанлар ва спорт учун мўлжалланган автомобиллар қаторини лойиҳалаштиради, ишлаб чиқаради ва сотади.

Бренд Саудия Арабистонининг автомобиль ишлаб чиқариш секторига ҳисса қўшади, шунингдек, Саудиянинг углерод чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгариши таъсирини бартараф этиш учун барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига кўмаклашади.

«Саудия Арабистони нафақат янги автомобиль брендини яратмоқда, балки биз халқаро ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилувчи, маҳаллий истеъдодлар учун иш ўринларини яратади. Бундан ташқари, хусусий секторга имконият яратадиган ва Саудия Арабистони ялпи ички маҳсулотини келгусида оширишга ҳисса қўшадиган янги саноат ҳамда экотизимни ёқиб юбормоқдамиз. Шунингдек, бу келаси 10 ўн йилликда «Vision 2030»га мувофиқ иқтисодий ўсишни таъминлаш стратегиясининг бир қисми сифатида ҳам муҳим аҳмиятга эга», — деди шаҳзода Муҳаммад.

PIF истиқболли ўсиш тармоқларига сармоя киритиш орқали Саудия Арабистонининг ялпи ички маҳсулот ўсишини диверсификация қилиш стратегиясининг бир қисми. «CEER» 150 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилади ва 30 000 тагача тўғридан-тўғри (билвосита) янги иш ўринларини яратади.

«CEER» томонидан Саудия Арабистони ЯИМга 2034 миллиард АҚШ долларини тўғридан-тўғри ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Pif ва Foxсonn қўшма корхонаси бўлган компания автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун BMW компонент технологиясини лицензиялайди.

Foxсonn транспорт воситаларининг электр архитектурасини ривожлантиради. Натижада, ахборот-кўнгилочар, уланиш ва автоном ҳайдаш технологиялари соҳаларида олиб бориладиган маҳсулотлар тўплами пайдо бўлади.

Ҳар бир автомобиль энг юқори глобал автомобиль сифат назорати ва хавфсизлик стандартларига синов бўлади. «CEER» транспорт воситалари 2025 йилда мавжуд бўлиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!