Cаккиз кишининг қотили қўлга олинди

Cаккиз кишининг қотили қўлга олинди

Албания полицияси саккиз нафар қариндошини ўлдирган эркакни қўлга олди, деб хабар берди Албаниянинг Top Channel телеканали.

Қотиллик пойтахт Тиранадан 100 километрча масофада жойлашган Ресулай қишлоғида содир этилган. 24 ёшли Ридван Зикайнинг қурбонлари орасида 14 ва 6 ёшли икки бола ҳам бор.

У бир неча соатдан сўнг қишлоқ атрофида қўлга олинган. ОАВнинг хабар беришича, у гиёҳванд бўлган.

Қишлоқда бўлиб ўтган байрамдан сўнг жанжал келиб чиққан. Тахмин қилинишича, қотил уйидан Калашников автоматини олиб чиққан ва бобоси, унинг оиласи ҳамда яна бир қариндошининг оиласи аъзоларини отиб ташлаган.

Унга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Бу 1990 йилдан бери Албанияда бир киши томонидан содир этилган энг йирик оммавий қотилликдир.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!