Бухоролик отадан 5 йиллик алимент ундирилди

Бухоролик отадан 5 йиллик алимент ундирилди

 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасида ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Бироқ, мазкур қонун нормасига айрим ота-оналар бирдек амал қилавермайди.
  Бюронинг Когон тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 18.09.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Когон туманида яшовчи қарздор А.Хамитовдан ундирувчи М.Икромова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 29 млн. 904 минг сўм алимент пуллари ундирилди. Ота-она вояга етмаган фарзанди учун масъуллигини ҳар доим ҳис этиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!