Бухоролик эркакнинг ювиниш хонасидан қурол чиқди

Бухоролик эркакнинг ювиниш хонасидан қурол чиқди

Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар жараёнида 2020 йил 23 март куни Қоракўл тумани Тожикент маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро А.Т.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, яшаш уйи ювиниш хонасида 1959 йилда “Ижевск” қурол заводида ишлаб чиқарилган, бир нилли, 16 калибрли, “ИжК” моделли отиш учун яроқли бўлган ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда яшириб келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан А.Т.га нисбатан ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!