Бухородаги "Янги Ўзбекистон боғи”да 6 мингга яқин дарахт экилди

Бухородаги "Янги Ўзбекистон боғи”да 6 мингга яқин дарахт экилди

Бухоро вилоятидаги “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида оммавий дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят экология бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, талабалар, ёш эко-фаоллар иштирок этди.

Бухоро туманидаги “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ажратилган 40 гектар майдонда барпо қилинаётган боғда 6 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, боғ ҳудудида фавворалар, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи ва бошқа обектлар қурилиб, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган масканга айлантирилмоқда.

Маълумот учун, Бухоро вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024-йил баҳор мавсумида 9 миллион 700 минг туп дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар эса 9 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!