Бухорода “Нехиа-3”, “Спарк” ва “Дамас” тўқнашди

Бухорода “Нехиа-3”, “Спарк” ва “Дамас” тўқнашди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Бухорода содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 23 январь куни соат 08:22 ларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлининг 278-км.да “Нехиа-3”, “Спарк” ҳамда “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, фақатгина транспорт воситаларига моддий зарар етган холос.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!