Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлади

Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлади

Buroхо вилояти Пешку туманида 2 март куни эр жанжал сабаб хотинини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2 март куни 20:00 ларда Пешку тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Б.А. ўз хонадонида турмуш ўртоғи 1984 йилда туғилган С.Д. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Оқибатда турмуш ўртоғининг қорин соҳасига ошхона пичоғи билан қасддан уриб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир қилган.

Ҳодисада жабрланган С.Д.га зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам марказида кечиктириб бўлмас муолажалар қилинган ва ҳозирги кунда даволаш ишлари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!