Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди (видео)

Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди (видео)

Бухоро шаҳрида 3 май куни 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz»’ хабар берди.

Воқеа соат 10:00 атрофида Файзулла Хўжаев маҳалласида содир бўлган. 51 ёшли аёл турли ички кечинмалар таъсирида руҳий ўзгарувчанлик сабаб Иброҳим Мўминов кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 8 қаватли бинонининг сўнгги қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган.

Воқеа жойига етиб келган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими, катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич у билан тушунтириш ишлари олиб бориб, фуқаронинг ушбу ҳаракатлари олди олинган. Аёлга тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди (видео)

 

Аввалроқ Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, жонига қасд қилгани хабар қилинган. Шунингдек, Навоийда аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзи ва уч нафар қизини поезд тагига ташлагани маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!