Будапешт 2036 йилги Олимпиадани ўтказишга тайёрлиги маълум қилинди

Будапешт 2036 йилги Олимпиадани ўтказишга тайёрлиги маълум қилинди

Венгрия бош вазирининг айтишича, Будапешт 2036 йилги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга тайёр.

Ушбу ўйинларни ўтказиш учун шунингдек Польша, Туркия, Ҳиндистон ва Индонезия даъвогарлик қилмоқда.

"Биз бу йилги Олимпиадани ҳам ўтказа олардик, агар истасак 2036 йилги Олимпия ўйинларини ҳам ташкил эта оламиз.

ХОҚ принципларига кўра, Будапешт ва Венгриядан бошқа мос жой бор деб ўйламайман. Дунёнинг хеч бир мамлакатида Олимпия ўйинларини ўтказиш учун Венгриядек замонавий спорт иншоотлари йўқ.

Бизда барчаси бор. Баъзи кичик залларга ишлов беришимиз керак - ва сиз хуш келибсиз. Узоқ йиллар давомида Венгрияда Олимпиада ўтказиш ҳақида ўйлаб бўлмасди, чунки мамлакат бунга мос ҳолатда эмасди. Лекин ҳозир вазият ўзгарган", - деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!