Британия туристларни Лондонга чорламоқда

Британия туристларни Лондонга чорламоқда

Британия ҳукумати туристларни Лондон марказига қайтиш ва коронавирус пандемияси оқибатидаги йўқотишлардан сўнг тикланаётган Британия пойтахти иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга чақирди.

"Бир неча ойлик локдаундан сўнг Лондоннинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, дунёга машҳур музей ва галереялар, кўплаб бар ва ресторанлар ҳаётга қайтмоқда. Биз одамлар Лондон уларга нималарни таклиф қила олишини кўриш учун келишларини истаймиз, бу ерда ёзги таътиллар хавфсиз", - деди Британия рақамли технологиялар, медиа ва спорт вазирлиги вакили Найжел Хаддлстон.

Унинг қайд этишича, Лондонда туристлар оқимининг кўпайиши нафақат шаҳар, балки бутун мамлакат учун ҳам фойдалидир.

"Туризм соҳаси миллий иқтисодиётга сезиларли улуш қўшади, бандликни таъминлайди", - деди вазирлик вакили.

Мамлакатда COVID-19 сабабли 23 мартда карантин жорий этилганди. Чеклов чораларининг бир қисми июндан бекор қилинди, июлдан паблар, барлар, музейлар очилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!