Франция ҳамда Белгия ХЖСнинг Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини, шунингдек, ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлади.
"Франция Халқаро жиноий судни, унинг мустақиллигини ва барча ҳолатларда жазосиз қолишга қарши курашни қўллаб-қувватлайди", — дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.
Ҳужжатда Франция ҲАМАС гуруҳи томонидан содир этилган қирғин ва жиноятларни қоралаши билдирилган. ТИВ шунингдек, француз сиёсатчилари узоқ вақтдан бери Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлаб келганини эслатди.
Франциядан кейин Белгия ҳам Халқаро жиноят судининг талабини қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Ғазо секторида содир этилган жиноятларнинг айбдорлари, ким бўлишидан қатъи назар, энг юқори даражада жиноий жавобгарликка тортилиши керак", — деб ёзди Белгия ташқи ишлар вазири Хажа Лаҳбиб Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.