Фарғонада қўшни давлатдан жуда кўп миқдордаги товар қимматликларини айланма йўллар орқали олиб ўтган шахснинг қилмиши фош бўлди. Далилий ашё сифатида олинган телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилиб, бу ишга қўл урган фуқаро суд олдида жавоб берди.
Ноқонуний ишнинг барибир миси чиқади. Фарғона туманидаги чегара ҳудудда яшовчи Б. У. бу нақлга амал қилмасдан осонгина пул топишни ўйлади. Қирғиз Республикасида яшовчи “Жўмард” исмли шахс билан режа тузиб, катта миқдордаги телефон аппаратларини божхона назоратини четлаган ҳолда икки давлат чегараси билан кесишган жойдан Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. Давлат чегараларини ажратиб турувчи ариқ орқали ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги 328 дона уяли телефон аппаратларини қабул қилиб олган. Б. У. уларни уйига олиб келиб, товарларни келгусида туман марказига, яъни буюртма берганларга етказиб бериш мақсадида автомашинасининг яширинча ташиш учун тайёрланган махсус хуфиёна жойларига жойлаштирган.
ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм тезкор бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида мазкур ҳолат аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мазкур уяли телефон аппаратларининг бозор баҳоси 2 миллиард 500 миллион 300 минг сўм эканлиги маълум бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани суди томонидан бу иш кўриб чиқилиб, судланувчига тегишли жазо тайинланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.