Грузия бош вазири мамлакатни «украинлаштириш»нинг олдини олмоқчи

Грузия бош вазири мамлакатни «украинлаштириш»нинг олдини олмоқчи

Мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги кучлар «Грузияни украиналаштириш» ва «иккинчи фронт очиш»ни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Украинадаги уруш натижасида «гап миллат генофондининг йўқ бўлиб кетиши ва иқтисодиётнинг қулаши ҳақида кетмоқда».

“Инфратузилма вайрон бўлди, бугунги кунда Россия уруш бошидагидан 2,5 баравар кўпроқ ҳудудни эгаллаб турибди. Украинадаги уруш фонида коррупция гуллаб-яшнамоқда, сайловлар бекор қилинди, сиёсий плюрализм, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, демократиянинг умумий тушунчаси билан боғлиқ ҳамма нарса. «Миллий Ҳаракат» коллективи вакиллари буларнинг барчасига ҳавас қилади ва нафақат ҳавас қилади, балки Грузияда буларнинг барчасини кўришни истайди, улар Грузия Украина тақдирига шерик бўлишини истайди, биз бунга йўл қўя олмаймиз, албатта”, — деди ташкилот раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!