1300 исроиллик олим Ғазони қўллаб-қувватлаган баёнот билан чиқди

1300 исроиллик олим Ғазони қўллаб-қувватлаган баёнот билан чиқди

Haaretz нашрига кўра, Исроил бўйлаб 1300 олим «урушни давом эттиришнинг фойдалари аниқ эмас» деб баёнот тарқатган.

📝1300 нафар исроиллик олимнинг қўшма баёнотида айтилишича, «ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақиқий бўлмаган мақсад ёки етакчиларнинг сиёсий омон қолиши учун урушни давом эттириш ҳуқуқини бермайди».

⚫️Уруш «Ғазонинг тинч аҳолисига ҳалокатли зарар етказди, очарчилик ва инфратузилманинг мисли кўрилмаган вайрон бўлишига олиб келди» деб таъкидлаган баёнот муаллифлари, ҳужумлар «исроилликларнинг қурбонлари, минглаб руҳий касалликлар, улкан иқтисодий зарарлар билан якунланганини» таъкидладилар".

⚫️Исроилнинг 7-октабр куни бошланган Ғазога 7 ойдан ортиқ давом этган ҳужумларидан сўнг баъзи санъаткорлар, олимлар ва турли профессионал гуруҳлар урушни тўхтатишга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!