Телеграм-каналлардан бирида «Андижон механика завод» ШКининг фаррош Н.Мухитдинова ишдан бўшатилишига рози эмаслигини ва раҳбарият билан музокара ўтказишни талаб қилган суҳбати овозли ёзуви эълон қилинди. Овозли ёзувда у талаблари бажарилмаса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу суҳбатни ёзиб олиш узоқ вақт олдин қилинган. Ўша пайтда Н. Мухитдинова бир неча бор, хусусан, Мирзо Улуғбек туман Жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2021 йилда 169-модданинг 1-қисми бўйича, Пахтаобод туман Жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2023 йилда 168-модданинг 1-қисми бўйича судланган ва охирги жазони тугатмасдан яна қонунни бузиб, тергов остида бўлган.
Ўз навбатида, Н.Мухитдинова меҳнат интизомини бузганлиги ва доимий равишда иш жойида бўлмаганлиги сабабли ишдан бўшатилган. Унинг ишдан бўшатилиши норозиликка сабаб бўлиб у ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилиб, раҳбариятни музокарага мажбурламоқчи бўлди. Вазият ҳал қилинди ва музокаралар олиб борилди.
Ҳозирги вақтда Н.Мухитдинова Пахтаобод туман жиноят ишлари судининг 2024 йил 19 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ЖК 168-моддаси бўйича 3 йил 8 ойгача озодликдан маҳрум этилган.
Ушбу воқеа ҳақида нотўғри маълумотни нашр этиш мақсадли равишда корхона обрўсига путур этказиши мумкин. Биз ҳаммага ахборот манбаларига эътиборли бўлишни ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбариятига асоссиз изоҳлар тарқатмасликни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.