"World2Fly" авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда
!["World2Fly" авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда "World2Fly" авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда](/photos/news/Uj8TkanpomiK0DZ.jpeg)
Испаниянинг "World2Fly" авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлайди. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024 йил 23 майга белгиланган.
Тошкент – Мадрид – Тошкент ва Урганч - Мадрид - Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus А330-300 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, чартер рейслар июнь ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.
"World2Fly" — 2020 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Пальма-де-Малёркада (Испания) жойлашган испан авиакомпанияси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).