Британия разведкаси: Россия Украинага қарши ядро каллаклари олиб ташлаган эски ракеталарни қўлламоқда

Британия разведкаси: Россия Украинага қарши ядро каллаклари олиб ташлаган эски ракеталарни қўлламоқда

Британия разведкасининг сўнгги ҳисоботида маълум қилинишича, Россия ҳарбийлари Украинага қарши ядровий зарбалар бериш учун мўлжалланган эски қанотли ракеталардан фойдаланмоқда. Британия Мудофаа вазирлигига кўра, биринчи навбатда улардан ядровий зарядлар олиб ташланади ва ракеталар ҳеч қандай каллаксиз учирилади.

"Очиқ манбаларда эълон қилинган суратларда ҳаводан учириладиган АС-15 Кент ракета бўлаклари акс этган, у, афтидан, уриб туширилган", — дейилади хабарда.

Британия разведкаси бу ракеталар 1980-йилларда фақат ядро қуролини етказиб бериш воситаси сифатида яратилганини эслатиб ўтди. Украинага зарба бериш пайтида ишлатилган ракетанинг жанговар каллаги олиб ташланган ёки, эҳтимол, балласт билан алмаштирилган.

"Бундай инерт ракета қуроли кинетик энергия ва фойдаланилмаган ёқилғиси туфайли маълум даражада зарар келтириши мумкин бўлса-да, унинг мўлжалланган нишонга ишончли зарба бера олиши даргумон", — дейди Британия Мудофаа вазирлиги.

Маълумотларига кўра, Россия бу каби ракеталар ҳийла-найранг бўлиб хизмат қилиши ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг эътиборини чалғитишига умид қилади.

Ядро заряди ўрнига балласт ўрнатилган Х-55 ракетаси Киев осмонида уриб туширилгани ҳақида 17 ноябр куни Украинанинг ихтисослашган Defence Express нашри хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!