Британия қўрқиб кетди: Яқин Шарқда фуқароларини Ливандан эвакуация қилишга тайёрланмоқда

Британия қўрқиб кетди:  Яқин Шарқда фуқароларини Ливандан эвакуация қилишга тайёрланмоқда

Британиянинг консуллик, чегара ва ҳарбий амалдорлари Ҳизбуллоҳ ва Эрон томонидан Исроилга қарши олинажак қасос таҳдидидан сўнг минтақага йўл олди.

«Буюк Британия ўтган ҳафтада Байрут ва Теҳронда содир этилган суиқасдлар ортидан Британия фуқароларини Ливандан эвакуация қилиш учун тайёргарликни кучайтирди - бу қотилликлар Ғазодаги урушни бутун минтақа миқёсидаги можарога айлантириш билан таҳдид қилмоқда», деб ёзади Тҳе Гуардиан нашри.

Британия баёнотида консуллик экспертлари, чегара кучлари расмийлари ва ҳарбий хизматчилар «бир қатор мумкин бўлган можаро стсенарийларини» режалаштириш доирасида минтақага юборилгани қайт этилган.

Шанба куни ҳукумат Ливандаги Британия фуқароларини АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларга қўшилиб, имконият бор вақтида минтақанини тарк этишга чақирди. Ўтган ҳафтада ўнлаб авиакомпаниялар Ливан ва Исроилга парвозларни тўхтатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!