Бразилияда самолётдаги 12 нафар сайёҳ ҳалок бўлди

Бразилияда самолётдаги 12 нафар сайёҳ ҳалок бўлди

Бразилиянинг Амазон экваториал тропик ўрмонида самолёт ҳалокати содир бўлди. Сайёҳларни олиб кетаётган самолёт қулаган. 14 киши ҳалок бўлди.

Фалокат вақтида самолёт штат маъмурий маркази Манаусдан 400 километр узоқликдаги аэродромга қўнаётган эди. Маълум қилинишича, бу вақтда кучли ёмғир ёғган.

Самолёт бортида 12 нафар сайёҳ ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг ҳаммаси қурбон бўлди. Штат фуқаролик мудофааси департаменти ҳалокат жойига жўнатиш учун гуруҳ тайёрламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!