Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 30 мингдан ошди

Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 30 мингдан ошди

Бразилиядаги ўтган бир сутка ичида коронавирус оқибатида 1262 киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 31 199 кишига етган. Бразилияда ўтган бир сутка ичида яна 28 936 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, мамлакатда касалликка чалинганларнинг жами сони 555 383 кишига етган. Ҳозирга қадар 223 минг бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Бразилия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Британиядан ўзиб кетиб, дунёда 3-ўринга чиқиб олган бўлса, 23 май куни Россиядан ўтиб, 2-ўринга кўтарилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!