Борис Жонсон Украинада. У Зеленский билан учрашди

Борис Жонсон Украинада. У Зеленский билан учрашди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиш учун Киевга келди. Бу ҳақда Украина президентининг ёрдамчиси Aндрей Сибиха маълум қилди.

“Борис Жонсоннинг Киевга ташрифи ҳозиргина президент Зеленский билан яккама-якка суҳбатдан бошланди”, — деди Сибиҳа уларнинг суратини жойлаштириб.

Суратда икки давлат раҳбарлари катта хонада бир-бирига қарама-қарши ўтиришган.

Жонсон Зеленский билан Украинага қўшимча молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилган. Бунгача Буюк Британия бош вазирининг ташрифи эълон қилинмаган эди.

"Буюк Британия Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи ҳисобланади", деди Сибиха.

Британия ҳукумати вакилининг айтишича, Жонсон Зеленский билан шахсий учрашувга “Украина халқи билан бирдамлик билдириш” учун келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!