Боливиядаги ёнғинлар 10 миллион гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Бу ҳақда Fundación Tierra нодавлат ташкилоти маълум қилди. “Ёнғинлар 10,1 миллион гектардан ортиқ майдонни йўқ қилди, бу сўнгги йиллардаги барча рекордлардан кўп, умумий майдоннинг 5,8 миллион гектарини (58 фоизини) ўрмонлар ташкил этади”, — дейилади ҳисоботда. Бени ва Санта Круз департаментлари ёнғинлардан энг кўп жабр кўрди. Мутахассисларнинг фикрича, ёнғинлардан зарар кўрган ҳудуд кўпаяди, чунки бир нечта ёнғинлар фаоллигича қолмоқда ва қуруқ об-ҳаво яна бир неча ҳафта давом этади. 7 октябрь куни ёнғинлардан чиққан тутун туфайли Боливиянинг Санта-Круз-де-ла-Серра шаҳрида жойлашган энг йирик аэропортида иш бир неча соат давомида тўхтатилди. Ўтган ҳафтада мамлакат ҳукумати ёнғинлар сабабли миллий офат эълон қилган эди. Аввалроқ Лотин Америкаси штатида фавқулодда ҳолат жорий қилинган эди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.