БМТ Хавфсизлик Кенгаши РФнинг Киевдаги «Охмадет» касалхонасига ракета зарбасини қоралади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши РФнинг Киевдаги «Охмадет» касалхонасига ракета зарбасини қоралади

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 9 июл, сешанба куни бўлиб ўтган шошилинч йиғилишида кенгашга аъзо давлатларнинг кўпчилиги Россиянинг Киевга ракета зарбаси, жумладан, шаҳардаги «Охмадет» болалар шифохонасининг нишонга олиниши учун масъулиятни Киев зиммасига юкламоқчи бўлган Москвани танқид остига олган.

«Биз бугун бу ерга йиғилишимизнинг сабаби Хавфсизлик Кенгашинингдоимий аъзоси, кенгашнинг амалдаги раиси бўлган Россия болалар шифохонасига ҳужум уюштирган. Бу сўзларни айтаётганимда баданларим жимирлаб кетяпти», — деган АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд.

Буюк Британия вакили Барбара Вудворд Россиянинг ҳужумлари «Хавфсизлик Кенгаши учун шармандалик» эканини таъкидлаган. Франция вакили «Охмадет» болалар касалхонасига берилган зарбани Москва жавобгарликка тортилиши лозим бўлган «навбатдаги ҳарбий жиноят», деб таъкидлаган.

Хитой Халқ Республикасининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Гэнг Шуанг Москвани тўғридан-тўғри айбламаган: «Таассуфки, ҳарбий ҳаракатлар сўнгги вақтларда тинмаяпти, аксинча, вақти-вақти билан кучайиб, оғир йўқотишларга сабаб бўлиб шафқатсизлашиб бормоқда. Хитой бундан чуқур ташвишда», — деган у.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя яна «Россия ҳеч қачон Украинадаги фуқаролик объектларига зарба бермаслиги»ни таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Киев бўйлаб зарбадан кўзланган мақсад Артём номидаги Киев заводи бўлган, «Охмадет»га эса Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг ракетаси келиб урилган. Небензя бунга бирорта исбот-далил келтирмаган.

Ўз навбатида Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергий Кислица йиғилиш қатнашчиларига болалар шифохонаси томон учиб бораётган Россия ракетасининг суратини кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!