Биткоин курси деярли 20 фоизга тушди

Биткоин курси деярли 20 фоизга тушди

Охирги икки кун ичида Биткоин курси деярли 20 фоизга тушиб, февраль ойидаги даражага етди. Бунинг сабабларидан бири банкрот бўлган Genesis Trading компаниясининг токенларини сотиш эди.

Капиталлашув бўйича иккинчи криптовалюта – Ethereum ҳам нархи сезиларли даражада пасайди – бир кунда 18 фоизга, икки кун ичида деярли 30 фоизга арзонлашди, деб ёзади spot.uz.

Мутахассислар ўтган ҳафта криптовалюталарнинг юқори ўзгарувчанлигини қайд этиб, буни АҚШ Федерал резерв тизимининг асосий ставкани тахминан 5,5% даражасида ушлаб туриш қарори билан боғлашди. Фед пул-кредит сиёсатини фақат инфляция мақсади 2 фоизга етишига ишончи комил бўлсагина юмшатишини айтди, бироқ сентябрь ойи бошида ставканинг пасайишини истисно қилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!