Биржада АИ-80 маркали бензин нархи ошди

Биржада АИ-80 маркали бензин нархи ошди

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи 2,2 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда товар-хом ашё биржаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада ёнилғининг ўртача кунлик нархи бир тонна маҳсулот учун 6 млн 715 минг сўмдан 6 млн 860 минг 300 сўмгача кўтарилган.

7-13 июнь кунлари биржа савдоларига 28 минг 579 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилган. Шундан 21 минг 98 тоннаси (73 фоиз) сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 57 харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 6 млн 830 минг 900 сўмни, АИ-91 маркалиси эса 7 млн 873 минг 300 сўмни ташкил этди.

Маълум қилинишича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1 минг 293 - 1 минг 370 литрни ташкил қилади. Бунда АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи литри учун ўртача 5 минг 300 сўмга тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!