Бельгия бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Бельгия бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганини маълум қилди.

«Бу менинг жамоа билан охирги ўйиним эди. Ҳиссий дақиқалар! Мен давом этолмайман.

Футболчилар ва ходимлар билан хайрлашдим. Жаҳон чемпиони бўлсак ҳам барибир кетмоқчи эдим. Мен ЖЧ-2022 олдидан бир қарорга келганман», дейди Мартинес миллий терма жамоа Қатардаги турнирни тарк этганидан кейин.

Испаниялик мураббий 2016 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда ва у билан ЖЧ-2018да учинчи ўринни эгаллаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!