Байденда Паркинсон касаллиги мавжуд эмас ва ушбу хасталик билан олдин ҳам оғримаган

Байденда Паркинсон касаллиги мавжуд эмас ва ушбу хасталик билан олдин ҳам оғримаган

АҚШ Президенти Жо Байденда Паркинсон касаллиги мавжуд эмас ва ушбу хасталик билан олдин ҳам оғримаган.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.

"Президент Паркинсон касаллиги билан даволанмаяпти ва бу бўйича ҳеч қандай дори-дармон қабул қилмаяпти. Аниқроғи, Байден Паркинсонга умуман чалинмаган", — дея жавоб берган Жан-Пьер.

Бироқ Оқ уй матбуот котиби Байденнинг йиллик тиббий кўриклар доирасида уч марта неврологга ташриф буюрганини таъкидлади.

Аввалроқ The New York Post нашри Оқ уйга ташриф буюрувчиларга таяниб, АҚШ Президентининг даволовчи шифокори Кевин О'Коннор 2024 йилнинг январь ойида Паркинсон касаллигига ихтисослашган невролог Кевин Канард билан учрашгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!