Байден Си Цзиньпинга Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

Байден Си Цзиньпинга Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги онлайн саммит якунланди, унда етакчилар икки томонлама муносабатлар ва умумий манфаатлар юзасидан фикр алмашди.

Хитойда жойлашган CCTV телеканали хабарига кўра, Байден Си Цзинпинга АҚШ "Ягона Хитой" сиёсатига амал қилишини ва "Тайван мустақиллиги" ни қўллаб-қувватламаслигини айтган.

Учрашувда Байден, "АҚШ ҳукумати "ягона Хитой" сиёсатига изчил ва узоқ вақт содиқ қолади. АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайди ва Тайван бўғози минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлашга умид қилади", — деб баёнот берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!