Байден Эрон Ҳаниянинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кескинлаштирмаслигига умид қилмоқда

Байден Эрон Ҳаниянинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кескинлаштирмаслигига умид қилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден Эрон ҳукумати Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштирмаслигига умид билдирди.

Унинг сўзларини Оқ уй матбуот хизмати келтирмоқда.

Делавер штатида журналистлар давлат раҳбаридан Теҳрон Хониянинг ўлими учун қасос олиш ниятидан қайтмаслиги ҳақида фикр сўрашди.

«Умид қиламан, лекин мен билмайман», деб жавоб берди Байден.

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багерий Каний Теҳронда Ҳаниянинг ўлдирилиши ортидан Эрон Исроилга нисбатан бағрикенглик кўрсатмаслигидан огоҳлантирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!