"Барселона"нинг яна бир ҳимоячиси жароҳатга дучор бўлди

"Барселона"нинг яна бир ҳимоячиси жароҳатга дучор бўлди

"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳати сабаб "Интер" билан ўйинни якунлай олмади.

Даниялик футболчи Чемпионлар лигаси ўйинининг 54-дақиқасида ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян билан кураш натижасида чап оёғидан жароҳат олди. Шифокорлар ёрдамидан сўнг у яна бир муддат ўйнади, аммо охир-оқибат 58-дақиқада Жерар Пике билан алмаштирилди.

Кристенсен жорий мавсумда “Барселона” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва битта сариқ карточка олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!